Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

19 апр 2022
3 393
МАҲАЛЛИЙ
Қодиров Алишер Абдулахатович Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

У 1975 йил Қарши шаҳрида туғилган. Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган.
   
У ҳозиргача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: