Тўгараклар иши таълим-тарбияда кўмакчи бўлмоқда

Қарши шаҳридаги деярли барча мактабгача таълим ташкилотларида мана шундай тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Қарши шаҳридаги 3-Давлат мактабгача таълим ташкилоти хусусида ҳам илиқ фикрлар билдириш мумкин.




Дарвоқе, юқорида таъкидланимиздек, ушбу боғчада тўгараклар фаолияти яхши йўлга қўйилган. Масалан, “Ментал арифметика”, рус тили тўгаракларида болажонлар ақлий салоҳиятлари ва тил бўйича дастлабки билимларини олмоқдалар.
1 – октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкилотда байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида жажжи болажонлар томонидан куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида намунали ходимларга ташкилот директори томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва “Ташаккурномалар” билан тақдирландилар.
Ўхшаш янгиликлар:

Чироқчи: Жажжилар учун замонавий масканлар
Қашқадарё воҳасининг йирик ҳудудлардан бири – Чироқчи туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда.