Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » O'zLiDeP Шўртан газ кимё мажмуаси бошланғич ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман конференциясига делегат сайланди

O'zLiDeP Шўртан газ кимё мажмуаси бошланғич ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман конференциясига делегат сайланди

16 май 2023
1 897
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

15 май куни мажмуа фаоллар залида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖдаги бошланғич ташкилоти аъзоларининг, жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O'zLiDePнинг иштироки ҳамда бошланғич партия ташкилоти номидан туман (шаҳар), вилоят конференцияларида иштирок этадиган делегатлар сайлаб олиш масалаларига қаратилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ш.Асланов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши вакиллари ва фаоллари иштирок этди.

Дастлаб, O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ш.Асланов сўз олиб, сўнги йилларда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганлиги. Жумладан, мамлакатимизда кексалар, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш ва саноатни кучайтириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш, умуман олганда инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш борасида эришилган ютуқларга рақамлар мисолида алоҳида тўхталиб ўтди.

"Яқиндагина қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилгани, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошгани, Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпайгани, яъни амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланлиги, буларнинг ҳаммаси янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлганлигини, шу билан бирга, сўнги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилгани, натижада мамлакатимизда тадбиркорлар сони қарийб 2 миллионга етгани, тадбиркорлик субъектларида иш билан банд бўлганлар сони ҳам бир неча баробар ошгани, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, оилавий тадбиркорлик ривожлантирилганлиги, юртимизда оқилона сиёсат олиб борилаётганидан далолат беради", дейди O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ш.Асланов

Шунингдек, тадбир давомида мажмуа Саноат хавфсизлиги ва техник назорат хизмати муҳандиси М.Нурмаматов ҳамда мажмуа хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Осимова сўзга чиқиб, сўнгги йилларда ёшлар ва хотин-қизлар учун, уларнинг сифатли таълим олиши ва етук кадр бўлиб етишишларида кенг имкониятлар яратилаётгани, бунга монанд тарзда улар томонидан эришилаётган ютуқлар салмоғи ҳам кундан-кунга ошиб бораётганини таъкидлагани ҳолда яқинда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституцияда оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилганлиги, ёшлар ва хотин-қизларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритилганлиги муҳим ҳодиса эканлиги ҳақида алоҳида эътироф этишди.


Тадбирда сўзга чиққанларнинг барчаси, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, учрашувга йиғилган барча иштирокчиларни 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда фаол иштирок этишга ва ушбу эзгу ишларни бундан кейин ҳам давом эттиришга, халқимизни янгидан янги марраларга етаклашга муносиб ва қодир бўлган етакчи сифатида ўзининг бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашига бағишлаган – Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини қуллаб-қувватлашга чорладилар.

Шундан сўнг йиғилишда, O‘zLiDePнинг Шўртан газ кимё мажмуаси бошланғич партия ташкилоти номидан туман (шаҳар), вилоят конференцияларида қатнашиш учун делегатлар сайлаб олиш масаласи кўрилди. Унда Ижтимоий ривожлантириш хизмати мутахассиси Х.Бердиев ва мажмуа хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Осимова номзоди бир овоздан маъқулланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, O'zLiDePнинг Шўртан газ кимё мажмуаси бошланғич ташкилоти Қашқадарё вилоятидаги энг катта бошланғич ташкилоти ҳисобланиб, бошланғич ташкилот мингдан ортиқ аъзоликка эгадир.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: