Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шўртан газ кимё мажмуасида Мустақиллик байрами шодиёналари кўтаринки руҳда нишонланди

Шўртан газ кимё мажмуасида Мустақиллик байрами шодиёналари кўтаринки руҳда нишонланди

31 авг 2022
1 544
ТАҲЛИЛИЙ / РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Истиқлол байраминг муборак бўлсин, она диёрим!" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директори Шуҳрат Асланов кириш сўзи билан очиб бериб, кўп минг сонли мажмуа жамоасини Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари билан қутлади.

Мустақиллик йилларида нефтгаз кимё саноати фаолиятининг тамал тоши айнан Шўртан газ кимё мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги оқилона қарорнинг амалий натижаси билан кетган, десак муболаға бўлмайди.

Тадбир давомида мамлакатимизда нефт ва газ саноати тармоғининг юксалиши йўлидаги кўп йиллик самарали хизматларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда нефт ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан мажмуанинг 20 нафар ишчи-ходимлари “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирда мажмуа маъмурияти томонидан корхонада узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларнинг яна 50 нафари муносиб тақдирланди.

Байрам дастурининг навбатдаги қисми ижодкор ёшларинг мажмуа фаолиятини мадҳ этувчи куй қўшиқлари билан давом этди.

Байрам дастурининг иккинчи қисмида, Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ишчи-ходимлари ўртасида "Ватан учун яшайлик" шиори остида ўтказилган ижодий ишлар танлови бўлиб ўтган бўлиб. Унда,

«Энг яхши мақола» йўналишида:

1. Шомуратова Анна Халиловна – ШГКМда Сифат менежменти бўйича муҳандис-техник

2. Ахмедова Ойзода Хасан қизи – ШГКМда Марказий лабаратория –лабаранти

3. Расулов Акбарали Абдирахим ўғли - ШКМда Марказий лаборатория –лаборанти

«Энг яхши шеър ижроси» йўналишида:

1. Давронова Динара Бахтиёр қизи – ШГКМда Тайёр маҳсулотлар ва хомашё цехи – иш юритувчиси

2. Нозимов Фурқат Пармонович – ШГКМда Кенгайтириш лойиҳаси – кузатувчиси

3. Шомуратова Анна Халиловна Халиловна – ШГКМда Сифат менежменти бўйича муҳандис-техник

«Энг яхши қўшиқ ижроси» йўналишида:

1. Садатова Ҳулкар Мустафаевна – ШГКМда Маиший хўжалик цехи – фарроши

2. Қиличова Лобар Равшан қизи – ШГКМда цех поликлиникаси - ҳамшираси

3. Йўлдошов Умиджон Холмуминович – ШГКМда Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи – муҳандис-техники

Шахмат бўйича чемпионатда

Қодиров Санжар Ҳайдарович - НЎА ва А цехи - Асбобсози

Кенжаев Искандар Бозорович - Кўкаламзорлаштириш тармоғи - Боғбони

Арабов Шароф Нурқулович - Электр таъминоти цехи мутахассиси

Ғолиб ва совриндорларга мажмуа маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан муносиб тақдирланди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ матбуот хизмати

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: