"Севинч" таркибида энди уч нафар легионер футболчи тўп суради
"Севинч" ўз таркибини давралар оралиғида кучайтиришга катта эътибор қаратди. Натижада "Насаф" клубининг бош ҳомийси “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ раҳбариятининг бевосита қўллаб-қувватлаши эвазига ўз таркибига уч нафар легионер футболчини қўшиб олди.
Булар Дангмеи Грейс марказий ярим ҳимоячи – Ҳиндистондан, Мумуни Фусеина ҳужумчи – Ганадан ва Нжолле Алвине Нгонжа марказий ҳимоячи – Камерундан. Мумуни Фусеина бунгача Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамоасида тўп тепган ва ўтган йилги мавсумда чемпионликни расмийлаштирган.
Бугун легионер футболчиларнинг "Насаф" клуби бош директори А. Юсупов ва раҳбарият ходимлар билан расмий учрашуви бўлиб ўтди ва ўзаро шартномалар имзолаш маросими ҳам ўтказилди. Шартномалар имзолангач, футболчиларга рақамлари акс этган футболкалар топширилди.
Ўхшаш янгиликлар:
4 та гол! «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
"Аждарлар"нинг ғалабали юришлари давом этмоқда.
Қаршида "Насаф" ва "Пахтакор" куч синашди
"Насаф" зўрми ёки "Пахтакор"? Нега ҳакам «Аждарлар» голини инобатга олмади?
Марко Станоевичнинг 2 та голи эвазига «Насаф» Иордания клубини мағлуб қилди
Марко узоқ куттирмади.