Бош саҳифа » СПОРТ » Қаршида "Насаф" ва "Пахтакор" куч синашди

Қаршида "Насаф" ва "Пахтакор" куч синашди

07 май 2022
2 166
СПОРТ

Бугун Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви ўтказилди. Ўйин Қарши шаҳридаги Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтди.

Минглаб мухлислар қўллови билан ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида "Насаф" ўйинчилари "Пахтакор" дарвозасига бир қатор зарбалар берди.

Жумладан, 15-дақиқада  Ҳусайн Норчаев қарши ҳужумда тошкентликлар дарвозасини ишғол этди. Аммо қанот ҳаками Норчаев ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини қайд этди ва гол ҳисобга олинмади.

Шу билан ўйин якунига қадар томошабинлар бошқа голли вазиятга гувоҳ бўлишмади. Ўйин 0:0 дуранг натижа билан якунига етди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: