"Насаф" Қатар чемпиони дарвозасига 3 та гол уриб, ғалаба қозонди
Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги "Насаф" — "Ал Садд" учрашуви якунланди. Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозонди — 3:1.
Гарчи биринчи бўлимда гол киритилмаган бўлса-да, яққол устунлик «аждарлар»да бўлди.
Иккинчи тайм ҳам "Насаф" устунлигида бошланди. Бердиев шогирдлари рақиб жарима майдончаси олдидан бир қанча хавфли ҳужумлар уюштирди ва бу 63-дақиқага келиб ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Қатар клуби футболчиси Санти Касорланинг хатосидан кейин Акмал Мозговой тўпни эгаллаб олди ва Мешал Маршам дарвозасига чиройли гол урди — 1:0.
Орадан 8 дақиқа ўтиб, Иван Соловёвнинг чиройли пасидан кейин Ҳусайн Норчаев ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди — 2:0.
77-дақиқада "Ал Садд" дарвозабони Маршам тўпни ушлаб олишда хатога йўл қўйди ва бундан Ойбек Бозоров унумли фойдаланди. У тўпни эгаллаб олиб, қулай вазиятда турган Акмалга узатди ва Мозговой ўзининг ўйиндаги иккинчи голини киритди.
Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганда "Ал Садд" ҳисобни биттага қисқартирди. "Насаф" ҳимоясидаги пала-партишликдан Родриго Табата унумли фойдаланиб, жамоасини 1 голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа вакилларимиз 5-турда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколарини 8 тага етказиб олди ва 2-ўринга яхшилаб жойлашиб олди.
"Насаф" — "Ал Садд" 3:1
Ўхшаш янгиликлар:
Марко Станоевичнинг 2 та голи эвазига «Насаф» Иордания клубини мағлуб қилди
Марко узоқ куттирмади.
Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирча гуруҳ пешқадами бўлиб турибмиз"
Бу - футбол. Олдимизда яна 4 та ўйин бор, барчаси ўзгариб кетиши мумкин
Рўзиқул Бердиев: "Биз рақибдан 2 киши кўпроқ бўлиб ҳаракат қилдик. Ютишимиз керак эди"
Баҳсдан кейинги матбуот анжуманида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Насаф" ОЧЛ 2- турида қайси жамоага қарши майдонга тушиши маълум бўлди
Бу жамоалар ҳам бир-бирига бегона эмаслар.
Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди
Вазирлик уларни коррупция ҳолатларига йўл қўйган демоқда.