Бош саҳифа » СПОРТ » Марко Станоевичнинг 2 та голи эвазига «Насаф» Иордания клубини мағлуб қилди

Марко Станоевичнинг 2 та голи эвазига «Насаф» Иордания клубини мағлуб қилди

12 апр 2022
668
СПОРТ

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган «Насаф» - "Ал Веҳдат" учрашуви якунланди.
Учрашув Даммам шаҳридаги "Шаҳзода Муҳаммад Бин Фаҳд" стадионида ўтказилди.
Иорданиянинг энг совриндор жамоаларидан бири ҳисобланган "Ал Веҳдат"дан Қаршининг «Насаф» клуби яна бир бор устун келди. 

Бу жамоалар  2011 йилда ОФК кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келишган. 2 ўйиннинг бирида «Насаф» устун келиб, яна бир ўйинда дуранг натижа қайд этилган ўшанда.

Бугунги ўйин ҳам мутлақ «Насаф» устунлигида ўтди. Жамоа ҳужумчилари қатор хавфли вазиятларни юзага келтириб, ниҳоят 72-дақиқада Баҳром Абдураҳимовнинг узатмасидан сўнг Марко Станоевич учрашувда ҳисобни очди. Марко узоқ куттирмади. У 85-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.
Бу гол «Насаф»га рақиб жамоа устидан мустаҳкам ғолибликни келтирди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: