» » Деҳқонобод туманида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказига янги жиҳозлар топширилди

Деҳқонобод туманида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказига янги жиҳозлар топширилди

22 июн 2022
145
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 11 октябр куни Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида ҳудудда жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва касб-ҳунар мактаблари томонидан ишсиз ва иш қидираётган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ишларига "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши тўғрисидаги топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди. 

Берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида, "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ томонидан тумандаги касб-ҳунарга ўқитиш марказидаги электрик касбига ўқитиш учун ташкил қилинган ўқув устахонаси амалий ўқитиш стентлари билан жиҳозланди.

Маълумот учун, ҳозирда Деҳқонобод туманида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган 113 нафар фуқаролар 8 та йўналиш бўйича таҳсил олишмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: