Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Кўкдалада янги маҳалла биноси ва замонавий боғча очилди

Кўкдалада янги маҳалла биноси ва замонавий боғча очилди

31 авг 2022
942
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида байрам арафасида "Олтин бошоқ" маҳалласи биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу янгиликни қишлоқ аҳли катта хурсандчилик билан қарши олишди.

Шунингдек, Мустақиллик байрами арафасида мазкур маҳалла ҳудудида 120 ўринга мўлжалланган болалар мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Боғчага кириш йўлига асфальт қопламаси ётқизилиб, янада қулай шароит яратилди.

Ушбу замонавий барча қулайликларга эга болалар боғчаси туман ташкил этилгандан буён очилган илк болалар боғчаси ҳисобланади. Шу кунга қадар бутун бошли туманда атиги 4 дона болалар боғчаси бўлган.

Эндиликда уларнинг сонини 23 тага етказиш режалаштирилган.

Очилиш маросимида туман ҳокими Хуррам Жўраев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: