Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Китобда ғалла экилган 1 гектар майдон ёниб кетди

Китобда ғалла экилган 1 гектар майдон ёниб кетди

28 май 2023
17 516
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларида Китоб туманидаги ғалла майдонида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ёнғинда тахминан 1 гектар ер майдонидаги ғалла ёнгани айтилмоқда.

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумот беришича, ёнғин кеча, 27 май куни Оёқчи қишлоғида содир бўлган.

“27 май куни соат 15:11 ларда Китоб тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига ‘Зарафшон’ МФЙ, Минжил қишлоғида жойлашган ‘Аёқчи’ фермер хўжалигига қарашли очиқ далада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва соат 15:58 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 16:50 ларда бартараф этган. Ёнғин оқибатида фермер хўжалигига қарашли тахминан 1 гектарга яқин ғалла майдони зарар кўрган”, — дейилади ФВБ берган маълумотида.

Қўшимча қилинишича, маҳаллий аҳоли ва ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан экин майдонга ёндош бўлган қарийб 15 гектар экин майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: