Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё ҳокими матбуот эркинлиги куни билан журналистларни табриклади

Қашқадарё ҳокими матбуот эркинлиги куни билан журналистларни табриклади

03 май 2022
914
МАҲАЛЛИЙ

"Юртимиздаги барча матбуот ходимлари ва журналистларни  3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий табриклаб, ижодига барака ва ривож тилайман.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йилнинг 3 майда Халқаро матбуот эркинлиги кунини нишонлаш ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Мазкур сана, бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам кенг нишонланади.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ҳамда халқимизга хизмат қилишдек шарафли касбни адо этишда муваффақиятлар тилаб қоламан", — дейилади Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов табригида.

Шунингдек, ҳоким "Вилоят ҳокими фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарор билан соҳа ривожига ҳисса қўшган ва қўшиб келаётган воҳалик 20 нафар журналистлар вилоят ҳокими фахрий ёрлиғига муносиб кўрилган. 

Қувонарлиси, улар ичида "Nasafnews" ахборот сайти бош муҳаррири Д.Набиев ҳам бор.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: