Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда яна туман ҳокими қамоққа олингани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилди

Қашқадарёда яна туман ҳокими қамоққа олингани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилди

02 май 2022
3 044
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Косон тумани ҳокими қамалгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

"Оммага ахборот етказаётган шахс ўз ахбороти тўғри экани учун ҳам масъуллигини унутмаслиги лозим.  Косон тумани ҳокими даволаниш учун таътилга чиққани ва айни пайтда туман ҳокими биринчи ўринбосари туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб тургани ҳақида хабар бергандик. Аммо бу ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қиламиз.

Тез орада туман ҳокими соғлигини тиклаб,  яна ўз лавозимига қайтади. Тасдиқланмаган, ваҳима ва шов-шув учун тарқатилаётган ёлғон хабарларга ишонманг", — дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз,  куни кеча Қарши туманининг собиқ ҳокими Мақсуда Мустафаева қамоққа олингани ҳақида ҳам тармоқларда ёлғон хабарлар пайдо бўлганди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: