Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва қишлоқ хўжалиги, ирригация бўлимлари бошлиқлари қамоққа олинди

Қарши тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва қишлоқ хўжалиги, ирригация бўлимлари бошлиқлари қамоққа олинди

01 май 2022
5 155
МАҲАЛЛИЙ

Бугун ижтимоий тармоқларда Қарши туманининг собиқ  ҳокими айбланиб, қамоққа олинганлиги ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.

Маълум бўлишича, Қарши тумани прокуратураси томонидан 4 млрд. 198 млн. сўм миқдоридаги субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича туман ҳокими собиқ ўринбосари, қишлоқ хўжалиги ва ирригация бўлимлари бошлиқлари жами 3 нафар шахс Жиноят кодексининг 167, 209-моддалари билан айбланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур жиноят иши бўйича Қарши туманининг собиқ ҳокими М.Мустафоева айбланувчи сифатида жалб қилинмаган, дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: