Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши туманини 1992 йилдан бугунги кунгача бошқарган ҳокимлар ҳақида маълумот берилди

Қарши туманини 1992 йилдан бугунги кунгача бошқарган ҳокимлар ҳақида маълумот берилди

20 апр 2022
2 085
МАҲАЛЛИЙ

Мамлакатимизда ҳокимлик тизими жорий этилгандан буён ҳозирги кунгача Қарши тумани ҳокими вазифасида ишлаганлар ҳақида журналист Полвон Тўлиев Қарши тумани ҳокимлиги телеграм канали учун маълумотлар жамлади.

 Туманнинг биринчи ҳокими Рахмат Жалилов 1987-1991 йилларда Қарши туман ижроия қўмитасининг раиси вазифаларида фаолият кўрсатди. 1992 йилда мамлакатимизда ҳокимлик тизими жорий этилгач, Қарши туманининг биринчи ҳокими сифатида сайланди.


Раҳмат Жалиловдан сўнг туманни бошқарган Сайфулла Ҳайруллаев (9 йил), Ҳасан Омонов (7 йил), Жаҳонгир Бобоев (2 йил), Асрол Бойкараев (1 йилдан зиёд), Ғайрат Бегалиев (3 йил), Махсуда Мустафаева (2 йил) Қарши тумани ҳокими бўлган.

2022 йил 7 февралдан бошлаб Қарши тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси лавозимига Бехзоджон Юсупов тайинланди. Туман ҳокими 9-Омонтепа сайлов округи депутати ва Халқ депутатлар Қарши тумани кенгашининг раиси вазифасини ҳам бажариб келмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: