Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Яккабоғ тумани ҳокимлиги учинчи маротаба ваъда берди

Яккабоғ тумани ҳокимлиги учинчи маротаба ваъда берди

18 апр 2022
1 418
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ туманидаги "Маданият" истироҳат боғи 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига қадар обод масканга айлантирилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган маълумотда сўз боради.

Гап шундаки, "Nasafnews" ахборот сайти мазкур боғнинг абгорлиги ҳақида 2020 йилдан бери бир қатор танқидий хабарлар эълон қилиб келади. Танқидларга жавобан Яккабоғ ҳокимлиги ҳар сафар боғ обод бўлиши ҳақида ваъда қилади. Аммо ҳокимликнинг бу ваъдаси бажарилмади ва сайт Youtube'да боғ ҳақида махсус танқидий кўрсатув тайёрлади.
Кўрсатувдан сўнг, ҳокимлик учинчи маротаба ваъда берди ва боғ 1 июнга қадар обод бўлиши айтилмоқда.


"Ушбу масала бўйича ҳозирда лойиҳа ишлари олиб борилмоқда. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, ушбу истироҳат боғи замонавий талабларга жавоб бериб, янги аттракционлар, ёритиш чироқлари, work out майдончалари ўрнатилади",  - демоқда ҳокимлик.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: