Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарё вилоят прокуратураси Қарши шаҳар ҳокимининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари юзасидан маълумот берди

Қашқадарё вилоят прокуратураси Қарши шаҳар ҳокимининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари юзасидан маълумот берди

14 апр 2022
11 334
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мансабдорларга нисбатан жиноят иши кўзғатилиб, иш судга ўтказилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси хабар қилди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар ҳокими амалдаги қонунларга зид равишда 318 та ҳолат бўйича бозор баҳоси 156,4 млрд сўмлик 105 гектар ерга қарор чиқариб берган.

Шундан бўш турган 58 гектар ер майдонлари прокуратура протести орқали ҳокимлик захирасига қайтарилган. Қурилиш ишлари амалга оширилган 27 гектар ер майдонини қайтариш бўйича судга 133 та даъво аризаси киритилган. 

Шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимлиги, Кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси ходимлари ва Қурилиш бўлимининг 7 нафар ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айблов эълон қилинган. Айни вақтда иш судга юборилган.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: