Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршида суғурта полислари тўловлари билан боғлиқ талон-торожлик аниқланди

Қаршида суғурта полислари тўловлари билан боғлиқ талон-торожлик аниқланди

11 апр 2022
1 768
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Маълум бўлишича, “K.S.”АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган текширувда АЖнинг Қарши шаҳар филиали собиқ менежери З.Х. мижозлар билан тузилган 129 дона суғурта полислари бўйича 119,7 млн сўмлик тўловларни қабул қилиб,  филиалга кирим қилмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.    
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: