Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамашида Ўзбекистон қаҳрамонига "Gentra" топширилди

Қамашида Ўзбекистон қаҳрамонига "Gentra" топширилди

09 май 2022
3 121
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Қамаши туманидаги "Бозор ўғли Aбди" фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдимурод Бозоровнинг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланди. 

Унда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи  ўринбосари Содиқжон Турдиев иштирок этиб, Абдимурод Бозоровга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди. 

Шунингдек, тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов Абдимурод Бозоровга давлатимиз раҳбари номидан "Gentra" русумли автомобилни топширди.

Табдирда Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши раиси Актам Ҳайитов, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдираззоқов, нуронийлар ва санъаткорлар иштирок этди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: