Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қашқадарёда узоқ вақт давомида қурилган завод ниҳоят очилди

Қашқадарёда узоқ вақт давомида қурилган завод ниҳоят очилди

18 май 2022
3 504
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Вилоятимизда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини сифатли қурилиш молларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Хитой давлатининг “Анхуй конч цемент” компанияси томонидан 150 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига янги завод ишга туширилди.

Китобнинг «Макрид» кенгликлари ҳудудидаги 62 гектар ер майдонда жойлашган ушбу янги корхонанинг тантанали очилиш ва старт бериш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, тадбирни кириш сўзи билан очиб берди, деб хабар қилмоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Маълумот учун, "Қарши конч цемент"да 400 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, йилига 1,2 миллион тонна М-400, М-500 ва М-600 маркали цемент ишлаб чиқарилади ва маҳсулотнинг 30 фоизи Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Хитой каби давлатларга экспорт қилинади.

Қайд этиш жоиз, 2019 йилда Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев мазкур  завод қурилишининг тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этганди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: