Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" ОЧЛ 2- турида қайси жамоага қарши майдонга тушиши маълум бўлди

"Насаф" ОЧЛ 2- турида қайси жамоага қарши майдонга тушиши маълум бўлди

10 апр 2022
2 584
СПОРТ
"Аждарлар" 11 апрель куни ОЧЛ 2-турида Иорданиянинг энг совриндор жамоаларидан бири "Ал Веҳдат" жамоаси билан куч синашади. 
Бу жамоалар ҳам бир-бирига бегона эмаслар. Жамоалар 2011 йилда ОФК кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келишган. Қаршида бўлиб ўтган беллашувда "Аждарлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувдаги ягона голга Жаҳонгир Жиямуродов муаллифлик қилган. Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. Иван Бошкович ҳисобни тенглаштириб "Насаф"ни финалга олиб чиққан.
"E" гуруҳи 2-тур "Насаф" — "Ал Веҳдат" учрашуви Тошкент вақти билан эртага соат 22:15 да бошланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: