Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2 кишидан 10 минг доллар олган шахс ушланди

Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2 кишидан 10 минг доллар олган шахс ушланди

14 июн 2022
1 558
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича,  фуқаро О.Т. фуқаролар Ф. ва М.ни танишлари ёрдамида Қарши давлат университетининг Тарих ва Бошланғич таълим факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига жами 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: