Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршида тадбиркорнинг 5 000 АҚШ долларини қўлга киритган раҳбар ва унинг назоратчиси ушланди

Қаршида тадбиркорнинг 5 000 АҚШ долларини қўлга киритган раҳбар ва унинг назоратчиси ушланди

16 май 2022
3 008
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВнинг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, “П.К.” МЧЖ ширкати раҳбари Ж.Р. ширкат ҳудудидаги 11 та кўп қаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш ҳуқуқини “Я.О.” МЧЖга ўтказиб беришни 5 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 4 500 АҚШ долларини назоратчиси М.А. орқали олган. 

М.А. ушбу 4 500 АҚШ долларларини ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи И.Р.дан 50,1 млн сўмга айирбошлаб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг  168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: