Ғузорда 33 бош наслли чорва молларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Ғузор филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, “K.D.” МЧЖ раҳбари Х. чорвачиликни ривожлантириш йўналишида банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм имтиёзли кредит ҳисобига хориждан олиб келинган 33 бош наслли чорва молларини кўпайтириш чораларини кўрмасдан, балки чорва молларини сотувидан тушган маблағни ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар:
Қаршида суғурта полислари тўловлари билан боғлиқ талон-торожлик аниқланди
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
200 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.