Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда тадбиркорнинг 1,1 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган омбор мудири фош бўлди

Қашқадарёда тадбиркорнинг 1,1 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган омбор мудири фош бўлди

28 апр 2022
1 908
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, "K.U." МЧЖ собиқ омбор мудири Ф.С. МЧЖнинг “Моддий жавобгарлик тўғрисида”ги шартномасига кўра, унга ишониб топширилган 1,1 млрд сўмлик хўжалик ва электр молларини юк хатларсиз омбордан чиқариб, ушбу товарларни нақд пулга сотиб юборган.

Пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: