Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Китоб туманида кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

Китоб туманида кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

12 май 2022
1 528
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Фермер хўжалиги раҳбари Р.М. ҳудуддаги тижорат банки филиалидан қишки мавсумга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш учун 1 йил муддатга 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, гўёки кредит эвазига 14 нафар фуқародан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олганлиги тўғрисида сохта шартномаларни расмийлаштириб, амалда қишки мавсумга захирани яратмасдан жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: