Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди

Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди

14 июн 2022
1 472
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Қашқадарё вилоят бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, фуқаро С.Д. бошқа бир фуқаролар А., Қ, ва Ғ.ни ҳар бирини 2 100 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, жами 6 300 АҚШ доллари ҳисобидан 69 млн сўмни ўзининг банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: