Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2 кишидан 10 минг доллар олган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, фуқаро О.Т. фуқаролар Ф. ва М.ни танишлари ёрдамида Қарши давлат университетининг Тарих ва Бошланғич таълим факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига жами 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
200 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.