Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши шаҳридаги буюм бозори олдида тезкор тадбир: "долларчи"лар ушланмоқда

Қарши шаҳридаги буюм бозори олдида тезкор тадбир: "долларчи"лар ушланмоқда

23 июн 2022
1 996
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар ва Косон туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилмоқда.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳри буюм бозори олдида валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Ш.Б. бошқа бир фуқаро Ф.га ҳар бир АҚШ долларини 11 минг сўмдан сотишга келишиб, жами 3 000 АҚШ долларини 33,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: