Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти ИИБ 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилганини маълум қилди

Қашқадарё вилояти ИИБ 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилганини маълум қилди

25 июн 2022
3 203
МАҲАЛЛИЙ

Бугун ахборот сайтимиз орқали "Ғузорда 18 ёшли қиз пичоқлангани айтилмоқда" номли хабар эълон қилинганди. Хабарда қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги тахмин ҳам илгари сурилганди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

"Ҳолат бўйича ўтказилган дастлабки суриштируларда фуқаро М.Д. ошхона пичоғини ўзининг қорин бўшлиғига бир маротаба санчиб олган. Шундан сўнг,  Республика шошилинч тез ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади вилоят ИИБ маълумотида. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: