» » Шаҳрисабзда катта тезликда ҳаракатланган "Нексия" бетон тўсиққа урилди

Шаҳрисабзда катта тезликда ҳаракатланган "Нексия" бетон тўсиққа урилди

16 июл 2022
1 580
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
2022 йил 11 июль кунидан 12 июль кунига ўтар кечаси соат тахминан 23:00 лар чамасида М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг Шаҳрисабз шаҳар "Қўшхона" МФЙдан ўтган 1171 км.да Шаҳрисабз шаҳар "Бўстон" МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Ш. ўз бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашинасини Тошкент шаҳри йўналиши томон бошқариб келиб, автомобиль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Натижада "Нексия" русумли автомобилда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Ф.Ж. ва С.Қ.лар оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. 

Автомашина ҳайдовчиси Ш.Ш. ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Р.У. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: