Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршида руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак ўз қайнсинглини ўлдириб қўйди

Қаршида руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак ўз қайнсинглини ўлдириб қўйди

23 июл 2022
2 970
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 17 июль куни Қарши шаҳар Каманди маҳалласида мудҳиш жиноят содир бўлди. Бу ҳақда "Nasafnews" манбаси хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, эркак П.М. ўз қайнсинглиси Д.Р. га оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда қайнсингил олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Эркак руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси "Nasafnews" сўровига жавобан мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон килинувчи П.М. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: