Бош саҳифа » СПОРТ » ФИФА "Машъал"га нисбатан трансфер тақиқи белгилади

ФИФА "Машъал"га нисбатан трансфер тақиқи белгилади

10 авг 2022
888
СПОРТ
Муборакнинг "Машъал" клубига ФИФА томонидан трансферлар учун чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 11 апрель куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси Муборакнинг "Машъал" футбол клуби ва унинг нигериялик собиқ футболчиси Ифеанйи Ифеанйи ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. 

Қарорга кўра, "Машъал" футбол клубига Ифеанйи олдидаги қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаш мажбурияти юклатилган. Агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берилган эди.

Бироқ клуб бу борада хабардор этилган бўлса-да, ушбу низоли вазиятни ҳамон ҳал этмаган. Шу муносабат билан, ФИФА  бугун, 10 августдан эътиборан "Машъал" футбол клубига нисбатан трансфер тақиқи жорий этди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: