Бош саҳифа » СПОРТ » Германиянинг "Айнтрахт" клуби акциядори "Насаф" клубига ташриф буюрди

Германиянинг "Айнтрахт" клуби акциядори "Насаф" клубига ташриф буюрди

03 авг 2022
1 229
СПОРТ

Кеча ўтказилган учрашувни томоша қилиш мақсадида "Айнтрахт" жамоаси аксиядорларидан бири, Ўзбекистонлик Козим Арипов Қарши шаҳрига ташриф буюрганди. Кун давомида у Қашқадарё вилоят ҳокими ҳамда "Насаф" футбол клуби раҳбарияти билан учрашди.
Козим Арипов "Насаф" клуби раҳбарига Ҳусайн Норчаев, Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой каби ўйинчиларни алоҳида кузатиб бораётганини ва уларни Европа даражасига олиб чиқмоқчилигини таъкидлаган бўлса, вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг спортга бўлган эътибори учун юксак таъриф берди.

Ўйин тугагач Козим Арипов "Насаф" жамоаси кийиниш хонасига ташриф буюрди ва ўйинчиларни кайфиятини кўтариб, "Динамо" билан бўладиган навбатдаги учрашувда омад тилади.

Шунингдек, "аждарлар" раҳбарияти билан бир қанча масалаларда музокара ўтказилди. Келажакда икки жамоа ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказалиши ҳақида ҳам келишиб олинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: