"Насаф" ўз майдонида "Навбаҳор" клубига енгилди
Бугун Қарши шаҳридаги Марказий ўйингоҳда Cоcа-Cола Суперлигасининг 14-тур учрашуви ўтказилди. Бунда "Насаф" клуби ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор"ини қабул қилди.
Учрашув жамоаларнинг кескин ҳужумлари билан кечди. Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан хавфли вазиятлар юзага келди. Шундай вазиятларнинг бирида "Насаф" ҳимоясини ёриб киришга муваффақ бўлган Асадбек Собиржонов 7-дақиқада "Навбаҳор"ни биринчи бўлимни ғалаба билан тугатишига сабабчи бўлди. Бу бўлим "аждарлар"нинг назоратида кечган бўлса ҳам, аммо ҳисобда улар ортда қолишди. Марко Станоевич, Ҳусайн Норчаев ва бошқа футболчиларда қулай имкониятлар бўлди, бироқ улар вазиятлардан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимда Рўзиқул Бердиев шогирдлари биринчи бўлимга қараганда фаолроқ ўйнашди. Жамоага янгидан қўшилган легионерлар Ален Машович ва Матеус Лима Крузлар Суперлигадаги ўз дебют учрашувларида майдонга тушишди. Ален Машович ўйинга яхши қўшилиб кетган бўлса-да, юзага келган вазиятларидан фойдалана олмади.
Шу тариқа "Насаф" ўз уйида жиддий рақиб ҳисобланмиш "Навбаҳор"га ютқазиб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар:
"Насаф" Қатар чемпиони дарвозасига 3 та гол уриб, ғалаба қозонди
Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозонди — 3:1.