» » "Насаф" ўз таркибини легионерлар билан кучайтиришда давом этмоқда

"Насаф" ўз таркибини легионерлар билан кучайтиришда давом этмоқда

30 июл 2022
1 892
СПОРТ

Сербиялик 27 ёшли ҳужумчи Ален Машович "Аждарлар" билан шартнома имзолаш учун Тошкентга етиб келиб тиббий кўрикдан ўтди ва шу куниёқ Қаршига учиб келди.

Бундан олдин Сербиянинг "Войдовас" жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчини Қарши халқаро аеропортида "Насаф" мухлислари илиқ кутиб олишди.

Трансфермаркт талқинига кўра, 250 минг еврога баҳоланган ушбу футболчи ўтган мавсум жамоаси таркибида 23 ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урган

Ален Машович жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди ва бир йиллик шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, бугун ЎзПФЛ трансферлар ойнаси ёпилишининг сўнгги куни.

Шерзод Туракулов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: