Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қамоқдан қочиб келган китоблик шахс яна жиноят қилди

Қамоқдан қочиб келган китоблик шахс яна жиноят қилди

05 апр 2022
1 981
ТАҲЛИЛИЙ
6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 3 ярим йилини Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган 37-сонли манзил калониясида ўташи белгиланган Р.Ж. 2022 йил 15 март куни калонияни рухсатсиз тарк этиб, Китоб туманига қочиб келган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот бермоқда.

У шу кунлар мобайнида Китоб тумани Халқлар дўстлиги маҳалласида яшовчи уй бекаси B.A. яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, хонада бўлган 250 минг сўм пул ва 1 жуфт эркаклар оёқ кийимини ўғирлаб кетган. Шунингдек, Китоб тумани Ҳамид Олимжон маҳалласида яшовчи нафақахўр аёл Р.Р. ва Халқлар дўстлиги маҳалласида яшовчи Т.Б. ҳамда Чармгар маҳалласида яшовчи П.Ш.нинг яшаш уйларига ҳам ўғирликка тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида маҳкум юқоридаги жиноятларни содир этганини тан олди.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: