Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда ёшлар масалалари бўйича танқидий йиғилиш: жазоланган ва огоҳлантирилганлар бор

Қашқадарёда ёшлар масалалари бўйича танқидий йиғилиш: жазоланган ва огоҳлантирилганлар бор

20 окт 2022
2 762
ТАҲЛИЛИЙ / РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Ёшлар масалалари бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов раҳбарлигида 9 ойлик амалга оширилган ишлар юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Nasafnews"га  Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Темур Поёнов хабар қилди. 

Қашқадарё вилоятида ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, бир қатор ижобий ишлар билан бирга аниқланган айрим муаммо ва камчиликлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими М.Азимов танқидий-таҳлилий муҳокама йиғилишида иш фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Яккабоғ ва Нишон ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилди.

Бундан ташқари, йиғилишда Касби тумани ҳокими яна бир маротаба огоҳлантирилди. "Ёшлар дафтари"ни юритишда хатога йўл қўйгани учун Чироқчи ва Яккабоғ тумани Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими раҳбарларига ҳам огоҳлантириш берилди.

Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ошган Касби, Миришкор, Деҳқонобод, Китоб, Косон туманлари ва Қарши шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари эшитилди. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: