» » Қашқадарёда қуёш панелли кўча ёритиш чироқлари кўпаймоқда

Қашқадарёда қуёш панелли кўча ёритиш чироқлари кўпаймоқда

29 окт 2022
598
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятида қурилган пиёдалар йўлакчалари ён қисмига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундай чироқлар учун электр энергияси сарфланмайди. Яъни, ёритиш чироқлари қуёшдан қувват олади.

Аввалига вилоятнинг Қарши туманида пайдо бўлган қуёш панеллари, кейинчалик Миришкор туманининг Жейнов шаҳарчасида 109 дона 
ўрнатилди.
Шунингдек, Косон туманидаги  марказий бозор атрофида 650 метр масофада пиёдалар йўлакчаси қурилди ва бу йўлларда 19 дона худди шундай ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Тумандаги Юксалиш маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури амалга оширилиб, мазказий кўчада яна 19 дона кўча чироқлари жойлаштирилди. 
Маълум бўлишича, бу ускунанинг кундузи фотоволтаик панеллари ёруғлик энергиясини олади ва қайта қувватланадиган батареяни заряд қилиш учун электр энергиясини узатади. Кечаси, аккумулятор батареяси қуёш нурли заряд бошқарувчиси назорати остида LED ёритгичига электр энергиясини етказиб беради. Натижада электр энергияни тежашга эришилади. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: