» » "Chevrolet Onix" аввал ваъда қилинган нархдан анчагина қиммат бўлиб чиқди

"Chevrolet Onix" аввал ваъда қилинган нархдан анчагина қиммат бўлиб чиқди

01 ноя 2022
2 025
АВТО
Ўзбекистонда сотувга қўйилиши кутилаётган "Chevrolet Onix" автомобилининг нархи 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда, деганди "Uzavto Motors" компанияси директори в.б. Рустам Ражабов.
Бугун, 1 ноябрдан бошлаб "Chevrolet Onix" автомобили учун шартнома бериш бошлангани эълон 
қилинди.

Расмий хабарда "Chevrolet Onix"  автомобилининг нархлари ҚҚСсиз кўрсатилди ва 110 000 000 сўмдан 165 180 000 сўмгача экани маълум қилинди. ҚҚС билан ҳисобланганда, айни пайтда шартнома берилаётган ушбу автомобиллар нархи 152 млндан 190 млн сўмгача экани ойдинлашди.

"Соддалаштирилган комплектация"га алданманг, у ҳали мавжуд эмас. Бу қачонки «етарли миқдордаги аризалар келиб тушгандан сўнг, компания ушбу автомобилни белгиланган тартибда ишлаб чиқаришга киритиш масаласини кўриб чиққани»дан кейин бўладидеб ёзади Kurbanoff.net блоги.

Шундай қилиб, "Chevrolet Onix" аввал ваъда қилинган нархдан анчагина қиммат бўлиб чиқди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: