Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида арзон шакар учун узундан-узун навбатлар юзага келди

Қарши марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида арзон шакар учун узундан-узун навбатлар юзага келди

11 июн 2022
879
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қарши марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида шакар учун навбатлар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган. Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Бозор маъмуриятининг маълум қилишича, аҳолини арзонлаштирилган шакар маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида ярмарка ташкил этилиб, 1 килограмм шакарнинг нархи 10 500 сўмдан, одам бошига 2 килограмм миқдорида сотилмоқда. 

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳар куни бозорда 1-1,5 тонна шакар маҳсулоти сотувга чиқарилмоқда. Кеча бозорда арзонлаштирилган шакар сотилаётганда харидорлар кўпайиб, узун навбат ҳосил қилинган. Бозор маъмурияти бу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди, дейилади хабарда. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: