Кўкдаладаги бозорда фарғоналик фуқаро ўғирлик қилгани учун самосуд қилинди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган бозорда ёши кекса одам фуқаролар томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 6 июнь куни тумандаги "Каттақишлоқ озиқ-овқат деҳқон" бозорида турган «Cobalt» русумли автомобилдан 650 минг сўм пулларни Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро Р.Ш ўғирлаб кетаётганида қўлга олинган.Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда ўғирликда гумонланган ушбу шахснинг самосуд қилингани бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Чироқчида ЙПХ ходимлари машинасини ўраб олиб, жанжал кўтарган фуқаролардан 3 нафари қамоққа олинди
Бугун ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув жараёни акс этган видеолавҳалар тарқалди.
Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди
Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.