Қарши шаҳридаги дорихоналарнинг бирида ўз танишларини «талаган» зўравон қўлга олинди
Жорий йилнинг 21 май куни соат тахминан 17:00 лар атрофида Қарши туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро Т.С ўзининг 2 нафар танишига арзон дори-дармон олиб беришни ваъда қилиб, уларни Қарши шаҳридаги дорихонага келишларини айтади.
Косон туманида истиқомат қилувчи 51 ёшли С.Д ҳамда 58 ёшли Н.З лар дорихонага кирган вақтда очиқдан очиқ талончилик қилиб, уларнинг юз қисмига уриб, тан жаорҳати етказади ва С.Д нинг сўмкасидан 10 минг АҚШ доллари, 2 млн 300 минг сўм ва унинг қўл телефонини олиб қочади.
Масъул ҳодимлар томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, жиноятчидан 3800 АҚШ доллари ва 1 млн 800 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 3-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” еҳтиёт чораси қўлланилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.