Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" бу сафар мағлубиятга учради

"Насаф" бу сафар мағлубиятга учради

07 ноя 2022
1 911
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Қаршида "Насаф" 25-турдан ўрин олган баҳсда "Нефтчи"ни қабул қилди. Бу "аждарлар"нинг "Марказий" ўйингоҳидаги сўнгги учрашуви эди.

"Насаф"га қарши сўнгги баҳсларда Рўзиқул Бердиев таъкидлаганидек, жамоалар чуқур ҳимояда ҳаракатланмоқда. Бу баҳсда ҳам худди шундай ҳолат юз берди, "Насаф" ҳужумларини рақиблар яхши бартараф эта олди. Биринчи бўлимда ҳисобни очиш ҳар иккала жамоага ҳам насиб қилмади.

Иккинчи бўлим ҳам кутилгандек "Насаф"нинг ҳужумлари остида кечди. Бироқ, гол уришда жамоага бироз омад етишмаётганди. Омади келмаётган "Насаф"га Изатилла Абдуллаев 85-дақиқада гол урди. Бу баҳсдаги ягона гол эди. "Насаф" — "Нефтчи" 0:1.

Якунланган ушбу турдан сўнг, "Пахтакор" ҳам "Навбаҳор" ҳам ғалабани қўлга киритди. Бу турдан сўнг, "Насаф" биринчидан учинчи ўринга тушди. Кейинги ўйинда "Насаф"  Тошкентда "Олимпик"ка қарши ўйнайди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: