Бош саҳифа » СПОРТ » Воҳа дербисида "Насаф"нинг қўли баланд келди

Воҳа дербисида "Насаф"нинг қўли баланд келди

23 авг 2022
1 440
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги 1/8 финал учрашувлари давом эттирилди. Бунда "Насаф" Сурхондарёда "Сурхон" меҳмони бўлди. 

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан "Насаф" устунликни қўлга киритишга ҳаракат қилди. Бунинг натижаси ўлароқ, 7-дақиқада Суҳроб Нуруллоев ўнг қанотдан етказиб берган тўпни Шароф Муҳитдинов чиройли зарба билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бўлим сўнгида мезбонлар ҳам фаоллашишди ва 41 дақиқада Бобиржон Акбаров жамоасининг биринчи бўлимда мағубият билан чиқиб кетмаслигини таъминловчи голни киритди. 

Иккинчи бўлимда жамоалар таркибда бир қанча ўзгарошлар бўлди. Жамоалар бир қанча яхши ҳужумлар уюштиришди. 64-дақиқада қаршиликларда яхши имконият пайдо бўлди. Бундан Ҳусниддин Алиқулов унумли фойдаланиб "Насаф"ни яна бир бор ҳисобда олдинга олиб чикди. Баҳсда бу сўнгги ҳисоб ўзгариши бўлди. "Насаф" меҳмонда 2 - 1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва кейинги босқичга йўл олди.

Шерзод Туракулов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: