Бош саҳифа » СПОРТ » Бекободда "Насаф"дан навбатдаги ажойиб ғалаба

Бекободда "Насаф"дан навбатдаги ажойиб ғалаба

12 авг 2022
1 485
СПОРТ

Бугун Фарғонада "Нефтчи" "Пахтакор"ни қабул қилган бўлса, Бекободда "Металлург" "Насаф"ни меҳмон қилди.

"Насаф"га очко ўта муҳим бўлганлиги боис, ўйинни улар назорат қилишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлим унчалик ҳам ёрқин тарзда кечмаган бўлса ҳам жамоаларда бир қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ бўлим давомида мухлислар голнинг гувоҳи бўлишмади 

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан "Насаф" гол киритишга муваффақ бўлди. Ҳусниддин Алиқулов ажойиб тарзда рақиб жарима майдонини ёриб кирди ва тўпни ўзидан ҳам қулайроқ вазиятда турган Ойбек Бозоровга қолдирди. Бозоров эса қулай имкониятдан ўта моҳирона фойдаланиб, 52-дақиқада жамоасига муҳим очко келтирадиган голни киритди. Бу баҳсда бир қатор яхши вазиятлардан фойдалана олмаган ва танқидларга учрашига бир баҳя қолган Ҳусайн Норчаев гол урмаса бўлмаслигини тушунди ва 88-дақиқада бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 

Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. "Насаф" ушбу ғалабадан сўнг, очколари сонини 30 тага етказиб олди ва турнир жадвалидаги иккинчи ўрнини "Сўғдиёна"дан қайтариб олди.

Шерзод Туракулов.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: