» » "Насаф" Самарқандда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

"Насаф" Самарқандда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

07 авг 2022
863
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлган "Насаф" ўзи учун муҳим бўлган очколарни жамғариб олди. Ўтган турда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига мағлуб бўлган қаршиликлар 11-турнинг қолдирилган баҳсида ғалабага эришди. Баҳснинг 30-дақиқасида сербиялик Ален Машович жамоадоши узатиб берган тўпни бир тегинишда дарвоза томон йўналтириб ўзининг "аждарлар" таркибидаги дебют голини киритди. 45-дақиқада эса ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва Ҳусайн Норчаев дарвозани аниқ нишонга олди. 

Биринчи бўлимдан қолишмаган ҳолда иккинчи бўлимда ҳам "Насаф" иккита гол киритишга эришди. Дастлаб, 52-дақиқада Дилшод Саитов чиройли тарзда гол урган бўлса, 79-дақиқага келиб Шароф Муҳитдинов жарима зарбасидан етказиб берган тўпни Ғолиб Ғайбуллаев бош билан дарвоза тўрига йўллашга муваффақ бўлди. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади ва шу тариқа "Насаф" Самарқанддан йирик 4-0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Бу баҳсдан сўнг, "аждарлар" 3 очко тўплаб, 27 очко билан тўплар нисбатига кўра турнир жадвалининг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди.

Шерзод Туракулов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: