Касбилик шифокор ҳаддидан ошди ва 10 сутка «кесилди»

2741

Касбида шифокор “Call-center” операторини хақорат қилди ва қилмишига яраша жазосини олди, деб ёзади Касби туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, 27 июль куни Касби тумани “call” марказига қилинган қўнғироқ ижтимоий тармоқларга тарқалган. Қўнғироқ орқали “call” маркази оператори билан бўлган суҳбат жараёни фуқаро томонидан ёзиб олинганди ва ижтимоий тармоқларга тарқатилиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

29 июль куни Касби туман маъмурий суди биносида мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Фуқаро Н.Юсупов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here