Муборакда беш дугона савдо дўконда тўполон кўтарди

2289

Ўзбек аёли деганда кўз ўнгимизга иболи, одобли оналаримиз, опа-сингилларимиз гавдаланади. Улар оилапарварлиги, тадбиркорлиги, кези келганда, матонати, мардлиги билан ном қозонган. Аммо мубораклик беш дугона ном чиқаришнинг ўзгача йўлини танлади.

Гап шундаки, “Тонг” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.З. ўзининг “Ласетти” автомашинасида маҳалладош дугоналари Ж.Р., А.Н., А.М., Г.Н.ни сайр қилдиришга олиб чиқади.

Postda.uz нашрининг ёзишича, сайр давомида маҳалла ҳудудида жойлашган фуқаро Ю.Қ.нинг савдо дўконига бориб, жанжал чиқаришади. Жанжал муштлашувга айланиб, беш дугона сотувчининг опаси Ю.Н.ни уриб, тан жароҳати етказишади.

Мазкур ҳолат бўйича Муборак туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here