МИБ директори Қашқадарёда қарздорликларни ундириб берди

281

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратхўжаев Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди.

Хусусан, жорий йилнинг 28 июнь куни Яккабоғ туманида вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши ва Деҳқонобод туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Шунингдек, 29 июнь куни Қарши шаҳрида вилоятнинг Қарши шаҳар, Қарши, Миришкор, Касби, Косон, Муборак, Нишон, Ғузор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Тадбирлар давомида, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди, айримлари масъуллар назоратига олинди.

Маълумот ўрнида, фуқаро Э.Усмоновнинг қарздорликни ундириш бўйича мурожаати ўрганилиб, мурожаатчига 10 млн. сўм зарар пуллари ундириб берилиши таъминланди.

Ҳудди шундай, фуқаро М.Соибовнинг зарар ундириш ҳақидаги мурожаати қабул давомида ижобий ҳал этилиб, Бюро директорига миннатдорчилик билдирилди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here